Шереметьево ва Домодедовода 22 та рейс бекор қилинди, 36 таси эса кечиктирилди

Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Москванинг йирик ҳаво қўналғаларида бир қатор рейслар бекор қилинди ва баъзилари кечитирилди. Метеохизмат маълумотларига кўра “Бугун Москва вақти билан 11:00-21:00 оралиғида кучли шамол кутилмоқда”, деб хабар беради ТАСС.
Тошкент вақти билан соат 17:20 га қадар Шереметьевода 19 та, Домодедовода 3 та рейс бекор қилинди. Ҳар икки аэропортда 18 тадан рейслар кечиктирилган.
Шу кунларда Москвада февраль ойидаги илк бор об-ҳавонинг илиқлашуви кузатилмоқда. Кечаси эса ҳавонинг совиб кетиши натижасида музлаш ҳолатлари содир бўлмоқда.

Биз Twitterда