Рио-де-Жанейро карнавалга икки ҳафта қолганда полициячиларсиз қолиши мумкин

Article
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг ота-оналари ва қариндошлари маҳаллий ҳокимиятдан полициячиларга маошларини вақтида тўлашни талаб қилган ҳолда намойиш ўтказишмоқда.
Чодирлар, йиғиштириладиган стуллар ва турли сохта баррикада намуналари жума куни Рио-де-Жанейронинг ҳарбий полиция маҳкамалари идораларининг олдида пайдо бўлди. Юз минглаб сайёҳларни карнавалга кутиб турган турган шаҳарда полиция ишига бундай тўсиқ қўйиш жиддий муаммо келтириб чиқаради. Чунки маҳкамаларнинг эшигининг тагига полиция ходимларининг турмуш ўртоқлари уч-тўрттадан бўлиб ўтириб олган ҳолда тўсиқ барпо этишган. Бир қарашда бу тўсиқни бир зарбада бузиб ўтса бўлади. Лекин ҳеч ким ҳамкасбларининг хотинига қўполлик қилишга қўл урмайди.

Биз Twitterда