Конгода қабила бошлиғи тарафдорлари билан жангларда 56 киши ҳалок бўлди

Article

Конго демократик республикаси жанубидаги Касаи вилоятида полиция ва қўзғолончилар ўртасида юз берган тўқнашув натижасида 56 киши қурбон бўлди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Жанглар полиция ходимлари ва ўтган йилнинг августида дунёдан кўз юмган маҳаллий қабила бошлиғи Камвин Нсапу тарафдорлари ўртасида бўлиб ўтди. Нсапунинг ўлимидан сўнг бундай тўқнашувлар одат тусига кириб қолди. Оммавий тартибсизликлар натижасида ҳозирга қадар қурбонлар сони 100 дан ошиб кетган. Ўн минглаб инсонлар эса қочоқ мақомини олишган.

Биз Twitterда