Коинотдаги сирли тезкор учар жисм олимларни қўрқитмоқда

Article

Япон олимлари коинотда ўта тезкор ҳаракатланадиган учар жисмни топишга муваффақ бўлишди. Лекин мутахассислар ушбу фазовий жисмнинг нима эканлигини билолмаяптилар. Бу борада турли гипотезаларни илгари суришмоқда. Бу жисм қора туйнукка айланиб йўқликка раво бўлган W44 юлдузи яқинидан топилди. У бизнинг сайёрамиздан 10 минг ёруғлик йили узоқликда жойлашган. Ўта юқори тезлиги учун олимлар уни "ўқ" деб номлашди. Тахминлардан бирида унинг портлаган юлдузнинг бир қисми эканлиги эътироф этилмоқда. Унинг тезкор ҳаракати эса қора туйнук ҳисобига юзага келган. Бошқа теорияга кўра эса юлдузнинг портлаши натижасида юзага келган сиқиқ газ булути бу ҳаракатга замин яратган. Мутахассислар ушбу сирли жисмни тадқиқ қилишда давом этмоқдалар. Бу орқали қора туйнуклар ҳақида кўпроқ билиб олишни мақсад қилганлар.

Биз Twitterда