Италияда бутунбошли меҳмонхона қор остида қолиб кетмоқда

Article
Катта қор кўчкиси Италиянинг марказидаги Абруццо вилоятининг Гран-Сассо тоғли массивида жойлашган “Rigopiano di Farindola” маҳаллий меҳмонхонасини босиб қолди. Фожеа пайтида бу ерда 20 та мижоз бор эди, дея ёзади ТАСС.  
Фалокат ҳақида мижозлардан иккитаси хабар беришга улгурган. Айни пайтда ҳодиса жойига бориш учун қутқарувчилар ҳаракат қилишмоқда. Лекин ноқулай об-ҳаво шароитлари уларнинг ишига тўсиқ бўлиб қолмоқда. Меҳмонхона тўрт метрлик қор уюми остида қолган. Унгача етиб бориш учун қутқарувчилар беш километр йўл босишган.  Денгиз сатҳидан 1200 метр баландликда жойлашган иншоотда ишлаш учун техникани жалб этишнинг иложиси йўқ. Шу сабабли барчаси қўл меҳнатига боғлиқ бўлиб турибди. “Ёрдам беринглар биз совуқдан ўляпмиз”, дея хабар келгани ва у ерда яна икки нафар мурғак боланинг мавжудлиги одамни жунжиктиради.

Биз Twitterда