Эрон ва Amazon: жазо ва жарима!

Америка ва Эрон муносабатларининг совуқлиги нафақат сиёсий соҳада, балки бошқа йўналишларда ҳам ўз аксини топмоқда. Барак Обаманинг президентлиги даврида Эронга нисбатан кенг қамровли жазо чоралари қўлланганди. Унга кўра АҚШ компанияларининг ушбу мамлакат билан алоқалари тўхтатилганди. Бу чоралар 2016 йилда қисман енгиллаштирилди. Лекин шундай бўлсада, Американинг йирик онлайн-ритейлери Amazon катта миқдорда жаримага тортилиши мумкин. Чунки интернет орқали савдо қилувчи ушбу компания АҚШнинг Эронга қарши жазо чораларини бузганликда айбланмоқда, деб хабар беради Fox News телекомпанияси.
Унинг маълумотларига кўра, Amazon 2012-2016 йиллар давомида Эрон ташқарисида бўлган, лекин унинг ҳукумати билан алоқадор шахсларга 50 дан то 2,4 минг долларгача бўлган нархларда кўп миқдорда турли ашёлар, дастурий таъминотларни етказиб берган. Бу эса Америка қонунчилигига зидлиги таъкидламоқда.
Amazon интернет орқали савдо қилувчи йирик ритейлер бўлиб, унга 1994 йилда Жефф Безос томонидан асос солинган. 2016 йилда унинг айланмаси 136 млрд. долларга етди. 

Биз Twitterда