Боливияда армияда 17 ёшдан хизмат қилишга рухсат берилди

Боливия ҳукумати ёшларга 18 дан эмас 17 ёшдан ҳарбий бурчини қуролли кучлар сафида адо этишга имкон берувчи фармон имзолади, деб ёзади ТАСС. Генерал Рамиро Мохикининг сўзларига қараганда ҳукуматнинг бу қарори ёшлар ўртасида армияга бўлган қизиқишни жиддий равишда ортгани билан билан изоҳланади.
Янги ҳужжатга кўра 17 ёшга тўлган фуқаролар ариза ҳамда ота-оналарининг ёзма розилиги билан армияга олинади.
Боливия армиясида мажбурий хизмат 18-22 ёшлар учун бўлиб, муддати бир йилни ташкил этади. Янги фармон орқали истисно тариқасида 17 ёшлилар ҳам хизматни ўташ имкониятига эга бўлдилар.

Биз Twitterда