Биринчи афғон учувчи аёл АҚШдан бошпана сўради

Article

Афғонистон ҳарбий ҳаво кучлари тарихидаги биринчи аёл-учувчи Нилуфар Раҳмони АҚШда 18-ойлик ўқув курсини якунлагач, юртига қайтиш ўрнига Қўшма Штатлардан бошпана сўрагани ҳақидаги хабар Афғонистонда салбий муносабатга сабаб бўлди деб хабар қилди Reuters.

Шанба куни Афғонистон Мудофаа вазирлиги бу хабарни тўғри эканлигини маълум қилди.  Wall Street Journal аввалроқ 24 ёшлик Нилуфарнинг “агар уйга қайтсам, ҳаётим таҳликада” деган сўзларини эълон қилган эди.

20 ёшида Афғонистон ҳарбий ҳаво кучлари сафига қўшилган Нилуфар Раҳмони Афғонистонда аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқларини тиклаш борасида ҳаракатнинг символи ҳисобланиб келарди.

Биз Twitterда