Англияда яшил рангли кучук дунёга келди

Article

Англиянинг Ланкашир графлигида яшил рангдаги кучук туғилди. Лабрадор зотига мансуб икки ёшли Милли жип-жигарранг юнгли бўлиб, биринчи туғишида бешта болалади. Уларнинг бири ям-яшил рангли, у  билан бирга дунёга келган бошқа кучуклар эса олтинранг. Бундай ҳодиса дунё бўйича учинчи марта содир бўлмоқда. 

Ғайриоддий юнгли кучукни "Шрек" мультфильми қаҳрамони қиролича Фиона шарафига Фифи деб номлашди, деб ёзади DailyMail.

 

Биз Twitterда