Америка КХДРга ёрдам кўрсатишга қарор қилди

Article
Америка ҳукумати ўтган йили юз берган сўнгги 60 йилликдаги энг йирик сув тошқини туфайли жабр кўрган Шимолий Кореяга инсонпарварлик ёрдами кўрсатишга қарор қилди. Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги хабар бермоқда.
АҚШ ва КХДР ўртасида дипломатик алоқа ўрнатилмаган. Вашингтон манфаатларини Пхеньянда Швеция элчихонаси ҳимоя қилиб келади.
2016 йилнинг 29 августидан 2 сентябрига қадар мамлакат шимолидаги Хамгён-Пукто шаҳрида кучли ёмғир ёғиши натижасида Туманган дарёси тошиб кетганди. Бу табиий офат натижасида 130 киши ҳалок бўлиб, 400 дан ортиқ одам бедарак кетган. Фалокат оқибатида 600 мингдан ортиқ инсоннинг ҳаёт тарзи ўта оғирлашиб кетганди.

Биз Twitterда