Миср тарихида илк бор аёллар масжид имоми этиб тайинландилар

Миср тарихида илк бор 144 та аёл мамлакатдаги масжидлар имомлари этиб тайинланди. Миср вақф ишлари вазирлиги шундай қарор қабул қилди, деб ёзмоқда Asharaq Al-Awsat газетаси.
Маълумотга кўра, махсус синовдан ўтган ва етарли диний билимли танлаб олинган кадрлар вазирлик томонидан ислом динининг аслиятини сақлаш ва уни тарғиб қилиш учун масжидларга юборилади.
Улар масжидлардаги аёллар учун ажратилган жойларда имомлик қилиб, ваъз ўқийдилар. Қизлар ва аёллар орасида оммалашиб бораётган радикал ислом ғояларига қарши кураш олиб боришади. Уларни турли оқимларга кириб кетишдан сақлайдилар. Ҳафтанинг икки кунида имом аёллар нозик жинс вакилларини қизиқтирадиган масалалар бўйича маърузалар ўқишади. Уларнинг саволларига жавоб беришади.

Биз Twitterда