Ҳиндлар бирданига 104 та сунъий йўлдошни фазога чиқаришди!

Шу тариқа бир вақтнинг ўзида кўп миқдорда йўлдошни самога олиб чиқиш борасидаги рекорд айнан уларга тегишли бўлди. Бугун, 15 февраль куни Ҳиндистоннинг Polar ракета ташувчиси фазога 104 дона сунъий йўлдошни олиб чиқди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар бермоқда.
Ракета ташувчи Шрихарикота космодромидан учирилди. Ракета ўзи билан 714 килограммлик асосий зонд ва умумий вазни 664 кг.ни ташкил этувчи 103 дона "наноаппарат"ни орбитага етказди.
Масаланинг қизиқ томони шундаки, деярли барча нанойўлдошлар бошқа мамлакатларга, жумладан Исроил, Қозоғистон, Голландия, Швейцария ва БАА тегишли. Уларнинг энг кўпи - 96 таси АҚШ мулки ҳисобланади.
Бир вақтнинг ўзида фазога йўлдош олиб чиқиш бўйича аввалги рекорд Россияга тегишли эди. 2014 йилда руслар шу усулда 39 йўлдошни фазога олиб чиқишганди.

Биз Twitterда