Грузия полицияси Ўзбекистон талабига кўра террорчиликда айбланаётган АҚШ фуқаросини қўлга олди!

 
Замонанинг зайлини қаранг, АҚШ баъзи мамлакатлар фуқароларига ёппасига “террорчи” ёрлиғи ёпиштираётган бир пайтда, бугун, 15 февраль куни Грузиянинг Ботуми шаҳри аэропортида маҳаллий полиция ва Интерпол вакиллари террорчилик фаолияти билан шуғулланганлиги учун Ўзбекистон томонидан халқаро қидирувга берилган АҚШ (!) фуқаросини қўлга олдилар. Бу ҳақда РИА хабар қилди.
Расмий баёнотда айтилишича, “Тбилиси Интерполи ҳамда Грузия ИИВ патруль полицияси Ажария департаменти бош бошқармасининг “Батуми аэропорти” назорат пункти ходимлари қўшма операция натижасида Ўзбекистон Республикаси ЖКга асосан, террорчилик содир этиш, уюшган жиноий уюшма тузиш ва қўпорувчилик қилиш каби моддалар билан айбланиб, халқаро қидирувга берилган АҚШ фуқароси, 1978 йилда туғилган L.K.ни қўлга олдилар.”
Батуми ички ишлар идорасидан берилган маълумотга кўра, ушбу шахсни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш борасида ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

Биз Twitterда