Ҳар дақиқада икки ҳинд ҳавонинг ифлосланиши сабаб вафот этмоқда

Ҳавонинг ифлосланиши оқибатида юзага келаётган касалликлар натижасида Ҳиндистонда ҳар йили миллиондан ортиқ фуқаро вафот этмоқда. Бу эса ҳар дақиқада икки кишининг қурбон бўлаётганидан дарак бериб турибди, дея ёзади Times Of India.
Ҳавонинг ифлослик даражаси бўйича пойтахт Деҳли дунёда биринчи ўринда. Айниқса ўтган йили Дивали байрамидан сўнг пиротехника воситаларидан оммавий равишда фойдаланиш натижасида бу кўрсаткич сўнгги 17 йил ичидаги энг оғир аҳволга етди. Бундай воситаларни ишлатиш таъқиқланганига қарамай ҳаво ифлослиги ёмонлигича қолмоқда.
Шунингдек, Патна, Калькутта, Мумбай шаҳарлари ҳам ифлослик борасида жаҳонда етакчи ўринларда турмоқда. 

Биз Twitterда