Ўзбекистон Ташқи савдо вазири Хўжаев, ТИКА раиси Сердар Чамни қабул қилди

FOTO: http://www.tika.gov.tr
 
Расмий ташриф билан  Ўзбекистонга келган Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлигининг (TIKA) агентлик раиси Сердар Чам бошчилигидаги делегацияси, Ўзбекистон Ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев қабулида бўлди.
Учрашувда Хўжаев, Туркия билан ўзаро савдо айланмасини 5 миллиардга етказишни мақсад қилинганини таъкидлаб, бу борада барча мавжуд имкониятлар ишга солинишини айтиб ўтди.
Сердар Чам, ТИКА ҳар доим Ўзбекистон билан алоқаларни ривожлантириш тарафдори бўлганини таъкидлаб, “Биз ТИКА агентлиги ўлароқ ҳар доим ёнингиздамиз. Қўлимиздаги бор имконларни сиз қардошлар билан баҳам кўришдан фақатгина хурсанд бўламиз” деди.
Юртимиз тупроқлари Буюк Ипак Йўлининг маркази эканини эслатган Чам, икки мамлакат ўртасида ўзаро савдо айланмасини ортириш учун катта меҳнат кераклигини таъкидлаб ўтди.
Учрашувда Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Ахмед Башар Шен ҳам иштирок этди.

Биз Twitterда