Ўзбекистоннинг Қозоғистонга чақируви: Минтақа лидерлиги кимнинг қўлида?

Ўзбекистоннинг минтақавий мавқеининг мустаҳкамланиши Марказий Осиёда иқтисодий ҳукмронликни алмашишига олиб келади. Бу инвестициялар ва бозорлар учун рақобатни кучайишига замин яратади. Бу ҳақда Қозоғистон миллий иқтисодиёт вазири Тимур Сулаймонов CFO Summit 2017 да айтиб ўтди, деб ёзади «Vласть».
Қозоғистонга хавф соладиган ташқи таъсирлар ҳақида гапирар экан, вазир «уйғонаётган ва либерализациялашаётган Ўзбекистон»га алоҳида эътибор қаратди. У ушбу мамлакатни ўз олдига катта мақсадларни қўйгани  ва катта имкониятларга эга бўлган мамлакат деб атади.
«Бироқ шунга қарамай, бу (Ўзбекистон мавқеининг мустаҳкамланиши) биз учун катта чақириқ бўлади. Биз кўникиб қолган тушунча бўйича ва холисона айтганда ҳам, Қозоғистон — минтақадаги гегемон. Энди эса у ўзгариши мумкин, мен иқтисодий гегемонни назарда тутяпман. Инвестициялар учун кураш, бозорлар учун кураш кучайиши мумкин. Бу ҳам биз ўрта муддатли даврда ҳал қилишимиз керак бўлган чақириқлардан бири», — деди у.

Биз Twitterда