Ўзбекистон 21 объектни Қирғизистонга қайтарди

Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси ҳамда жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш қўмитаси қўшма мажлисида Қирғизистон ҳукуматининг 2016 йил учун ҳисоботи кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда knews.kg хабар бермоқда.

Қирғизистон бош вазири ўринбосари Жениш Разаков тақдим этган маълумотларга кўра, Ўзбекистон шу вақтгача фойдалангиб келган 21 объектни Қирғизистон юрисдикциясига қайтарган.
"Қозоғистон ва Хитой билан чегарани делимитация ва демаркация масаласи якун топди. Айни вақтда Ўзбекистон ва Тожикистон билан фаол иш олиб борилмоқда. Бугунги кунга келиб Ўзбекистон Республикаси билан умумий узунлиги 1379 км ташкил қилувчи чегаранинг 1054 км қисми кўриб чиқиб бўлинди. Шунингдек, аввал Ўзбекистон тасарруфида бўлган 24 объект ҳам Қирғизистон юрисдикциясига қайтарилган", - деб қўшимча қилган Разаков.


Биз Twitterда