Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Кан Гён Хва келгуси ҳафта Тошкентга келади

 
Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Кан Гён Хва, 16 апрель, душанба кунидан бошлаб Қозоғистон ва Ўзбекистонга уч кунлик ташриф амалга оширади. Бу ҳақда Жанубий Корея ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Кан Гён Хва, сешанба куни Астанада Қозоғистон ташқи ишлар вазири Кайрат Абдрахманов билан, чоршанба куни эса Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашади.
Бу учрашувлар чоғида ўзаро алоқаларни янада ривожлантириш масаласи муҳокама қилинади, Корея яриморолидаги бугунги вазият юзасидан фикр алмашинуви ўтказилади.

Биз Twitterда