Жамшид Қўчқоров Афғонистон Президентига: Мозори Шариф – Ҳирот темир йўли битса, Афғонистондан Хитойга Андижон орқали 3 кунда борилади!

Foto: Жамшид Қўчқоров ташриф чоғида Афғон сиёсат арбоби доктор Абдуллоҳ билан
 
Қобулга расмий  ташриф билан келган Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров Афғонистон Президенти Ашраф Ғани билан учрашди.
Учрашув чоғида Мозори Шариф – Ҳирот темир йўли қурилиши масаласи алоҳида муҳокама қилинди.
Лойиҳани баҳолаш ишлари якунига етганини маълум қилган Қўчқоров, ҳозирда Марказий банк ҳамда Осиё инфратузилмалар инвестициялари банки билан уни молиялаштириш бўйича музокаралар давом этаётганини билдирди. Жамшид Қўчқоров Афғонистон Президентига, Мозори Шариф – Ҳирот темир йўли битса, Афғонистондан Хитойга Андижон орқали 3 кунда бориш имконияти пайдо бўлишини таъкидлади.
Афғонистон Президенти Ашраф Ғани, икки мамлакат ўртасида ҳамкорликнинг ривожи, минтақанинг гуллаб-яшнашига хизмат қилишини баён қилди.

Биз Twitterда