Версаль саройида Европа Иттифоқи тақдири муҳокама қилинади!

Франция, Германия, Италия ва Испания раҳбарлари Европа Иттифоқи тақдирини 6 март куни Версаль саройида ўтказиладиган учрашув чоғида муҳокама этишади. Бу ҳақда Journal du Dimanche газетаси маълум қилди.
Хабарга кўра, Франсуа Олланд Германия канцлери Ангеле Меркель, Испания ҳукумати ва Италия вазирлар кенгаши раислари - Мариано Рахой, Паоло Жентилониларга бу борада таклиф юборган ва келишувга эришган.
Кун тартибидан муҳим масалалар ўрин олган бўлиб, қитъанинг етакчилари Яқин Шарқдан келаётган қочоқлар масаласи, Буюк Британиянинг ЕИдан чиқиши, терроризмга қарши кураш, Россия ва АҚШ билан таранглашиб бораётган муносабатлар ҳақида бош қотирадилар.
Учрашув жойи сифатида бежизга Версаль саройи танланмаган. Чунки айнан ушбу масканда кўплаб халқаро аҳамиятга молик учрашувлар ўтказилган.

Биз Twitterда