Ўзбекистон ва Буюк Британия: узоқ қадимга бориб тақалувчи муносабатлар

Ўзбекистон Республикаси ва Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Бирлашган Қироллик Ташқи ишлар ва Ҳамдўстлик масалалари бўйича Давлат котиби жаноб Борис Жонсонга табрик мактубини йўллади
Жумладан мактубда шундай дейилади: “Ўзбекистон Буюк Британияни муҳим халқаро шерик ҳамда дунёнинг улкан сиёсий, иқтисодий, технологик ва интеллектуал салоҳиятга эга бўлган етакчи ва нуфузли мамлакатларидан бири сифатида қабул қилади.
Ўтган давр мобайнида Сизнинг мамлакатингиз билан ўрнатилган динамик ва тенг ҳуқуқлиликка асосланган муносабатларни юқори баҳолаймиз. Ушбу муносабатлар тарихи қадим замонларга бориб тақалади. Ишончимиз комилки, сўнгги йилларда Ўзбекистонга 40 дан ортиқ Буюк Британия делегацияларининг ташриф буюриши икки мамлакатнинг ҳам ўзаро манфаатли ва конструктив ҳамкорликни янада ривожлантириш тарафдори эканлигидан далолат беради.
Аминманки, ўзаро ҳурмат ва томонлар манфаатларини ҳисобга олиш тамойилларига асосланган алоқалар мамлакатларимиз фаровонлиги йўлида бундан-буён ҳам мустаҳкамланади”.

Биз Twitterда