Қутлуғ кунда икки улуғ байрам: Қурбон ҳайити 1 сентябрь, Мустақиллик кунига тўғри келди

Photo: http://kun.uz
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жорий йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 1 сентябрь жума кунига тўғри келиши ҳақидаги мурожаатини инобатга олиб, 2017 йил 1 сентябрни мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлаш тўғрисида Қарор қабул қилди.
Муборак Қурбон ҳайитининг маънавий ҳаётимиздаги ўрни, моҳияти ва аҳамиятини, халқимизга мансуб меҳр-оқибат, шукроналик ва бағрикенглик рамзи эканини эътиборга олиб, миллий-диний қадриятларимизни асраш ва улуғлаш мақсадида қабул қилинган бу Қарорда Қурбон ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга ошириш кўрсатмаси берилди.

Биз Twitterда