Туркманистон, Қозоғистон, Россия, Хитой. Тўртинчи ташрифга ҳар икки томон жиддий тайёргарлик кўрмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳозирга қадар давлат ташрифлари билан Туркманистон, Қозоғистон, Россияда бўлди. Шавкат Мирзиёевнинг май ойи ўрталарига режалаштирилган Хитойга давлат ташрифи икки мамлакат ўртасидаги муносабатларда янги саҳифа очиши лозим.
 
 
Бу ҳақда жума куни Тошкент шаҳрида қилинган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишнинг биринчи чорак якунларига бағишланган матбуот анжуманида Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Жавлон Ваҳобов маълум қилди. Ташрифнинг кутилаётган якунлари тўғрисида Хитойда имзоланиши режалаштирилган ҳужжатларнинг катта пакетидан ҳам ҳукм чиқариш мумкин. Бугунга қадар уларнинг миқдори йигирмага етди. Улар орасида хўжалик субъектларимиз ва корхоналаримиз ўртасидаги тижорат битимлари ва келишувлар анчагинани ташкил этади.
Ташриф дастурида ХХР раиси Си Цзиньпин, ХХР Давлат кенгаши аъзолари, шунингдек, етакчи корхоналар ва йирик молия-иқтисодий ташкилотлар раҳбарлари билан музокаралар кўзда тутилган, деб айтди ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари. Пекинда Ўзбекистон Президенти Хитой ҳукумати томонидан биринчи марта ташкил этилаётган юқори даражадаги ”Бир минтақа – бир йўл” форуми ишида қатнашади. ХХР раҳбарияти томонидан айни Ўрта Осиёда илгари сурилган бу концепцияни Ўзбекистон тўла қўллаб-қувватлаган.   
Бу ташрифга ҳар икки давлат вазирлик ва идоралари жиддий тайёргарлик кўришмоқда.
2017 йилнинг 21 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сун Лижие билан учрашув бўлиб ўтди.
Суҳбат давомида турли даражаларда бўлажак учрашувларнинг амалий жиҳатлари ҳамда Ўзбекистон-Хитой кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
2017 йил 21 апрел куни ШҲТ ТИВКнинг навбатдаги йиғилишида иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Остона шаҳрида Хитой Халқ Республикасининг Ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди.
Вазирлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга бўлажак давлат ташрифи ҳамда Ўзбекистон делегациясининг Пекиндаги «Бир белбоғ, бир йўл» халқаро форумида иштирокига тайёргарлик кўришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

Биз Twitterда