Туркия Американи Сурияга қўшин киритишга чақирмоқда

Мюнхенда ўтказилаётган хавфсизлик бўйича конференция чоғида Туркия ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушоглу мамлакат махсус бўлинмалари ва маҳаллий қуролли тузилмалар билан ҳамкорликда ўтказилаётган “Фрот қалқони” операциялари муваффақиятлари ҳақида гапириб ўтди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
“Шу боис Суриядаги маҳаллий хавфсизлик кучларини қўллаб-қуватлаш учун Америка ҳам чекланган ҳарбий контингентни киритиши керак. Бу борада биз уларга махсус таклиф юбордик” – деди Чавушоглу.
Шунингдек,  у Сурияда тинчлик ўрнатиш учун Россия ва Эрон билан ҳамкорликда кўрилаётган чоралар тинчлик сулҳи барқарорлиги учун хизмат қилаётганини таъкидлади.

Биз Twitterда