Тезкор хабар: Рустам Азимов Эмомали Раҳмон билан учрашди

Article

Бугун Душанбедаги Тожикистон ҳукумати қароргоҳи – Миллат Қасрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Рустам Азимов Тожикистон Президенти, Миллат пешвоси Эмомали Раҳмон билан учрашди деб хабар қилди Тожикистон президенти матбуот хизмати.

Тожикистон раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови юқори даражада ўтказилганлигини таъкидлаб Ўзбекистон раҳбарияти ва халқини қутлади, Ўзбекистон расмий делегациясининг ташрифини эса икки қўшни давлат ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантириш ва чуқурлаштиришдаги муҳим қадам ўлароқ эътироф этди.

Эмомали Раҳмон Ўзбек ҳукуматининг икки мамлакат ўртасида ҳаво алоқаларини тиклаш борасидаги ташаббуси Тожикистон томонидан ижобий қаршиланганини таъкидлади ва келгуси темирйўл алоқаси ҳам тикланиши тарафдори эканини билдирди.

Томонлар иқтисодий, савдо, маданий, алоқа, коммуникация соҳаларидаги, сув, энергетика, чегаралар хавфсизлиги масалаларидаги мавжуд ҳолат ҳамда уларни ривожлантириш борасида суҳбатлашишди.

Учрашувда шунингдек, минтақадаги ва дунёдаги ҳарбий ҳамда сиёсий ҳолат борасида, терроризм, экстремизм, қорадорифурушлик каби трансмиллий жиноятларга қарши қарши курашни кучайтириш юзасидан фикр алмашилди.

Биз Twitterда