Ташриф биринчи куни тафсилотлари: Мирзиёев ва Эрдоған 45 дақиқа яккама-якка музокара ўтказишади

 
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған таклифига биноан Туркия Республикасига расмий ташрифи биринчи куни тафсилотлари аниқ бўлди.
Туркия Республикаси президенти матбуот хизматидан олган хабаримизга кўра, Шавкат Мирзиёев Анқарадаги Президент Саройига маҳаллий вақт билан соат 16:30 да ташриф буюради. (Тошкент вақти билан 18:30) 15 дақиқалик кутиб олиш маросимидан сўнг, икки давлат президентлари 45 дақиқа якккама якка музокара ўтказишади. Соат 17:30 дан 18:30 га қадар кенгайтирилган тартибда, ҳукуматлараро учрашув бўлиб ўтади. Кейин шартномаларни имзолаш маросими ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг қўшма матбуот конференцияси бўлиб ўтади. Соат 19:00 да Эрдоған томонидан Шавкат Мирзиёев шарафига ташкил этиладиган расмий оқшом зиёфати бўлиб ўтади.

Биз Twitterда