Тарихни "қайта ёзишга" уринаётган Литва Горбачевни судга чақирди!

Article
Литва пойтахти Вильнюснинг округ суди 1991 йил январида Литвада бўлиб ўтган тартибсизликлар билан боғлиқ иш юзасидан Собиқ иттифоқнинг биринчи ва сўнгги президенти Михаил Гобачевни судга чақирди. Бу ҳақда кеча ахборот манбалари хабар беришди.
Собиқ иттифоқ мудофаа вазири Дмитрий Язов, “Альфа” махсус ҳарбий гуруҳи собиқ командири Михаил Головатов каби 60 зиёд киши айбланувчилар рўйхатида бўлган бу “жиноий иш” ҳажми жиҳатидан Литва суд-ҳуқуқ тизими тарихида энг йирик ишдир.
Воқеалардан сўнг 26 йил ўтиб, бугун ўтмишнинг қайта кавланиши, 85 ёшли Михаил Гобачевнинг бу ишга жалб этилиши Болтиқбўйи давлатларидаги “тарихни қайта ёзиш”нинг бир кўринишидир. Чунки, совет даврини оккупация сифатида талқин қилиш ва ўша давр воқеалари юзасидан жиноий ишларни очавериш ўша даврда жамият учун хизмат қилган минглаб инсонларни номига қора чаплаш билан тенг бўлади. Натижада эса, “юртпарварлар” ва “халқ душманлари” авлодлари геометрик прогрессияда бир-бири билан зиддият ичида кўпаяверади.
Ҳеч бир давлат ўз тарихидан воз кечмаслиги, у қандай бўлса шундайлигича қабул қилиши керакки, жамиятда гуруҳланишларнинг олди олинсин! 
Дилмурод Жумабоев

Биз Twitterда