Шавкат Мирзиёев: Одамлар эртага эмас, бугун яхши яшашни истайди

photo: http://uza.uz
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 август куни Бекобод шаҳрида бўлди, деб хабар беради УзА.
Бекобод шаҳри аҳолиси билан учрашув чоғида Шавкат Мирзиёев, “Халқимиз олдида қарзимиз кўп. Уларнинг дардини эшитиш, муаммоларини ҳал этиш учун янги тизим жорий этилди. Яъни ҳар бир туман-шаҳарда ҳоким, прокурор, солиқ бўлими бошлиғи, ички ишлар бўлими раҳбари ҳудудларга бўлиниб, муаммоларни ҳал қилади. Улар ўзига қарашли ҳудуддаги ҳар бир хонадонга кириб муаммоларини ўрганади, боғча, мактаб, шифохона ва бошқа муассасалар фаолиятидаги камчиликларни ҳал этишга кўмаклашади. Ҳар уч ойда бир марта Президентга ҳисобот беради. 
Оддий одамлар бугунги кунда бўлаётган ўзгаришларни сезиши керак. Улар эртага эмас, бугун яхши яшашни истайди. Уларга бугун яхши шароит яратиб беришимиз керак. Барча амалга ошираётган ишларимиздан кўзланган мақсад-муддао ҳам шу” деб фикр билдирди.

Биз Twitterда