Шавкат Мирзиёев: ёзувчи ва шоирларга ижод учун шароит яратиш зарур! Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади

 
Тошкент вилоятида амалга ошириладиган бунёдкорлик ишлари лойиҳаси билан танишиш мақсадида вилоят бўйлаб сафар уюштирган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Паркент шаҳрида ҳам бўлди. Бу ҳақда УзА хабар қилади.
Мирзиёевга Паркент шаҳрининг бош режаси ҳақида сўзлаб берилди. Бундан ташқари, Паркентнинг экологик тоза ҳудудларида дам олиш ва соғломлаштириш масканларини жойлаштириш бўйича таклифлар берилди. Қурилаётган дам олиш зоналари энергиятежамкор бинолардан иборат бўлади. 
Президентимиз Паркентнинг энг сўлим жойида ёзувчи ва шоирлар учун 50 та уй қуриб бериш керак, деди. Улар ижод қилиши учун шароит яратиш зарур.
Ёзувчиларнинг олдига эса янги асарлар ёзиш, етук шогирдлар етиштириш каби вазифалар қўйилди. 

Биз Twitterда