Шавкат Мирзиёев бугун қандай тадбирларда қатнашади?

Туркия пойтахти Анқара шаҳрига етиб борган давлатимиз раҳбари бугуннинг ўзида асосий расмий тадбирларда иштирок этади.
 
 
Туркия томонининг маълум қилишича, жумладан, соат 17:00 да Туркия Президенти cаройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтади.
17:15 да икки давлат раҳбари яккама-якка музокарага киришади.
18:15 да Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған Стратегик шериклик олий кенгашининг йиғилишида қатнашади.
19:30 да эса ҳужжатлар имзолаш маросими ва оммавий ахборот воситалари учун брифинг ўтказилади.
20:00 да Шавкат Мирзиёев шарафига расмий қабул маросими бошланади.
Юқоридаги тадбирлар соати Ўзбекистон вақти билан кўрсатилган.

Биз Twitterда