Шавкат Абдуразақов Вазирлар Маҳкамаси департаменти раҳбари этиб тайинланди

Наманган тумани ҳокими вазифасини бажариб келган Шавкат Абдуразақов фаолиятини вазирлик тизимида раҳбарлик лавозимида давом эттириши тўғрисида хабар бергандик.
Vodiymedia.uzнинг ҳукуматдаги манбалари маълумотига кўра, Шавкат Абдуразақов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаменти раҳбари лавозимига тайинланган.
Бу тизим унга бегона эмас, чунки Ш.Абдуразақов Наманган туманига ишга келгунга қадар Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментида бош мутахассис лавозимида ишлаган.

Биз Twitterда