Самарқанд вилояти ҳокимини Қозонда Татаристон Бош вазири кутиб олди!

Самарқанд вилояти ҳокими Ҳиммат Оқбўтаев бугун, 12 март куни ишчи ташриф билан Россиянинг Татаристон республикасига борди. Бу ҳақда Татаристон матбуоти хабар берди.
Аэропортда Самарқанд ҳокимини Татаристон Бош вазири Ильдар Халиков кутиб олди.
Ҳиммат Оқбўтаев ташриф доирасида «Алабуга»  махсус иқтисодий зонасини, «КАМАЗ» автомобил заводини, «Центр Медицинской Науки»/«Эйдос» номли ҳудудий тиббий симуляторлар инжиниринг марказини, «Қозон» қишлоқ хўжалик паркини бориб кўриши кўзда тутилган. Самарқанд ҳокими, шунингдек, Иннополис илм-фан шаҳарчасида жойлашган  «ИТ-парк» технопарки мисолида Татаристонда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини  ҳам ўрганади.
«Казанская ярмарка» кўргазмалар марказида бўлиб ўтадиган XVIII халқаро «Энергетика. Ресурсларни тежаш» махсус кўргазмасининг очилишида иштирок этгач, Ҳиммат Оқбўтаев Татаристон савдо-саноат палатасида Самарқанд вилоятининг иқтисодий салоҳиятини таништиради.
14 март куни Қозон Кремлида Самарқанд ҳокимининг Татаристон президенти Рустам Минниханов билан учрашуви бўлиб ўтади. 

Биз Twitterда