Самарқанд вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Ўзбекистон ҳукуматининг янги таркибидан ўрин олди. Бу ҳақда daryo.uz хабар беради.
Хабар беришларича, Зойир Мирзаев Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари — Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири — Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари комплексининг раҳбари этиб тайинланган.