Россия бош вазири Медведев Владивостокда Ўзбекистон бош консулхонаси очилиши юзасидан фармойиш имзолади

Photo: https://sib.fm
 
Россиянинг Узоқ Шарқ ҳудудида, Владивосток шаҳрида Ўзбекистон Республикаси бош консулхонаси очилиши юзасидан Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг фармойиш эълон қилинди. Бу ҳақда рус матбуоти хабар қилади.
Аввалроқ, бу консулхона очилиши юзасидан баёнот берган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Жавлон Ваҳабов, унинг Россиянинг ушбу минтақасида яшаётган мамлакатимиз фуқаролари ҳуқуқ ва манфаатларини янада кенгроқ ҳимоя қилишда аҳамияти катта бўлишини айтиб ўтганди.
Россия бош вазири Фармойишида Приморье ўлкаси раҳбариятига Ўзбекистон учун ижарага ёки сотиб олишга жой ажратиш ҳамда бошқа ташкилий масалалар билан ёрдам бериш вазифаси юклатилди.
Ҳозирда Владивостокда АҚШ, Хитой, Жанубий ва Шимолий Корея, Япония, Ҳиндистон, Германия, Чили, Буюк Британия, Малайзия, ЖАР, Словакия, Австралия, Канада, Таиланд ва Вьетнам давлатларининг консулхоналари ишлаб турибди.

Биз Twitterда