Президент қарори билан Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бюджет тизимига ўтказилди

 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарор тўла матни УзАда эълон қилинди.
Мазкур ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг ташкилий тузилмаси, марказий аппаратининг тузилмаси, Қорақолроғистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар матбуот ва ахборот бошқармаларининг тузилмалари тасдиқланди.
Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига 2018 йилдан бошлаб Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар матбуот ва ахборот бошқармаларини сақлаш билан боғлиқ харажатлар учун зарур бўлган маблағларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрларида назарда тутиш топширилди.

Биз Twitterда