Наманганнинг аввалги ҳокими Баҳодир Юсупов Қишлоқ хўжалиги вазири бўлди

 
2009-2015 йилларда Наманган вилоятини ҳокими лавозимида иш олиб борган, сўнгги пайтларда Ўзбекистон фермерлари Кенгаши раиси лавозимида ишлаб келган Баҳодир Юсупов истеъфога чиққан Зойир Тоирович Мирзаев ўрнига Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда «KUN.UZ» маълумот берди.
Хабарда Зойир Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг раҳбари лавозимини сақлаб қолганлиги айтилмоқда.

Биз Twitterда