Москва ва Душанбе авиалоқаларни тиклайди

Article
Россия бош вазирининг биринчи ўринбосари  Игорь Шувалов 26 январь куни Тожикистон пойтахтига ташриф буюради. 
Ташриф кунининг эртасига Шувалов савдо-иқтисодий алоқалар бўйича тожик-рус ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади. Йиғилишда муҳокама этиладиган асосий масалалардан бири сифатида ўзаро авиаалоқаларни тиклаш эканлиги эътироф этилмоқда.
Режага кўра,  27 январь куни эрталаб Шувалов Тожикистон бош вазири Кохир Расулзода билан учрашади. Кун давомида Россия ҳукумати раҳбари ўринбосари Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан ҳам кўришади, дея хабар бермоқда Asia-Plus ахборот  агентлиги.

Биз Twitterда