Мирзиёев Назарбоевга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевга Жамбул вилоятида қор кўчкилари оқибатида инсонларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан самимий ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Мактубда давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга ҳамдардлик ва далда сўзларини етказишни сўради.

Биз Twitterда