Мирзиёевнинг Қозоғистон ва Россияга давлат ташрифи: Бўлажак учрашувлар муҳокамаси

Article
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг навбатдаги давлат ташрифи Қозоғистон ва Россия мамлакатларига уюштирилиши ҳақида хабар берган эдик. Айни пайтда ушбу жараёнга кенг миқёсда тайёргарлик кетмоқда. Бунга  қадар Мирзиёев сўнгги бор Нурсултон Назарбоев ва Владимир Путин билан уларнинг Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хотирасини ёд этиш учун Самарқандга ташрифи чоғида учрашиб суҳбатлашган.
2017 йил 14 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Қозоғистон Республикаси ва Россия Федерациясининг Фавқулодда ва Мухтор Элчилари Ерик Утембаев ва Владимир Тюрденев  билан учрашувлар бўлиб ўтди.
Учрашувлар доирасида бўлажак Ўзбекистон-Қозоғистон учрашувлари нуқтаи назаридан икки томонлама ҳамкорликка оид масалалар ҳамда Ўзбекистон-Россия учрашувларига тайёргарлик жараёни муҳокама қилинди.

Биз Twitterда