Камилов ва Чавушоғлу халқаро ва минтақавий муаммоларни муҳокама қилди

Боку шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов туркиялик ҳамкасби Мевлут Чавушоғлу билан учрашди.
ТИВ хабарига кўра, учрашувда долзарб Ўзбекистон-Туркия кун тартибидаги масалалар ва жорий йилда қўшма тадбирларга тайёргарликнинг бориши юзасидан фикр алмашилди.
 
 
Таъкидланишича, кўп томонлама шакллардаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди. Шу муносабат билан Туркий кенгаш доирасида мулоқотни кенгайтиришга ўзаро қизиқиш тасдиқланди.
Учрашувда вазирлар халқаро ва минтақавий муаммоларни ҳам муҳокама қилдилар.
Эслатиб ўтамиз, Абдулазиз Камилов Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (Туркий кенгаш) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлисида иштирок этиш учун Боку шаҳрига ташриф буюрган.

Биз Twitterда