Исматилла Эргашев Қувайт Мудофаа вазири билан учрашди

 
Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Эргашев 10 май куни Ал-Қувайт шаҳрида Қувайт амирлиги Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Қувайт Мудофаа вазири Шайх Носир Сабаҳ ал-Аҳмад ас-Сабаҳ билан учрашди. Бу ҳақда Қувайтнинг KUNA ахборот агентлиги хабар берди.
Учрашув чоғида икки мамлакат ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистоннинг Қувайтдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Баҳромжон Аълоев ҳам учрашувда иштирок этди.

Биз Twitterда