Етакчи япон компанияларини Ўзбекистонга жалб қилиш ва  қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш муҳокама қилинди

Амалий ташриф билан Туркманистонда бўлиб турган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов 2017 йилнинг 30 апрел куни Ашхободда Япония Ташқи ишлар вазири Фумио Кисида билан икки томонлама учрашув ўтказди.
Бўлиб ўтган суҳбат давомида давлатлараро муносабатларнинг, жумладан «Марказий Осиё + Япония» Мулоқоти шаклидаги алоқаларнинг ҳозирги ҳолати ва янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
 
 
Вазирлар турли соҳалардаги ўзаро манфаатли стратегик ҳамкорликни чуқурлаштириш, унинг таркибини амалий бойитиш, жумладан етакчи япон компанияларини Ўзбекистон иқтисодиётининг истиқболли секторларига жалб қилиш ва юқори технологияли қўшма инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш эвазига тўлдиришга икки давлатда ҳам қизиқиш мавжудлигини тасдиқлашди.
Учрашувда баъзи халқаро ва минтақавий масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Турли даражаларда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Япония учрашувларининг жадвалига алоҳида эътибор қаратилди.

Биз Twitterда