Япония АҚШ ҳарбий контингентини сақлаб туриш ҳаражатларини кўтаришни рад этди

Япония АҚШнинг ҳарбий контингентини сақлаб туриш ҳаражатларини кўтариш ҳақидаги талабларини рад этди. Бу ҳақда Киодо агентлиги хабар бермоқда.
 
 
Америка президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтоннинг Японияга ташрифи чоғида айнан шу масала муҳокама қилинган. Болтон тўловни беш баробар кўтаришни талаб қилган. Япония эса иттифоқчилар орасида бу борадаги энг катта тўловни айнан улар қилаётганини таъкидлаган ҳолда АҚШнинг талабини рад этган.
Америкалик ҳарбийларни сақлаб туриш ҳаражати 2019 йилда  197,4 миллиард иен (1,82 миллиард доллар)ни ташкил этган. АҚШ эса японлардан 980 миллиард иен (9 миллиард доллар) тўлашни сўраган.
Айни пайтда Японияда Американинг 50 минг кишилик контингенти мавжуд.  2021 йил мартида ҳарбий ҳармкорик борасида битим якунига етади.

Биз Twitterда