Европа Қримнинг Россия эканини тан олишни бошлади!

Article

BFMTV телеканалига интервью берган Франция президентлигига номзод, "Миллий фронт" (МФ) етакчиси Марин Ле Пеннинг Қрим ва Севастополнинг Россияга қўшилиши қонуний эканлигини эътироф этиши дунёда бу масалага қарашни ўзгартириши кутилмоқда.

2014 йил мартда ўтказилган референдумда бу икки ҳудуд аҳолиси 95% дан баланд натижа билан ўз тақдирларини Россия билан боғлашганди. Бу референдум Украинада бўлиб ўтган ноқонуний давлат тўнтаришидан сўнг ўтказилганди. Лекин Киев бу референдумни тан олмасдан, Қрим ва Севастополь ўз ҳудуди эканини таъкидлаб келмоқда. Яқинда бу борада Украина БМТнинг махсус резолюциясини қабул қилинишига эришди. Ўзбекистон, кўп сонли объектив фикрлайдиган давлатлар қатори бунга қарши чиқди, лекин якунда геосиёсий нуқтаи назардан Украинада манфаатлари кўп бўлган давлатларнинг иттифоқчилари сони ошиб кетди...

“Миллий фронт” етакчиси ўз интервьюсида Қрим референдумини ноқонуний дейишга, унинг натижаларини тан олмасликка асос йўқлигини айтиб ўтди. Бу ҳолат, агар Ле Пен Франция президенти лавозимини эгаллайлиган бўлса, Парижнинг Москва билан алоқалари тубдан ўзгаришини, бу эса ўз навбатида, Россия билан “санкция” ўйинига кирган ва бундан ўзлари катта иқтисодий зарар кўрган мамлакатларнинг сиёсатини ҳам янгилашини кўрсатади.

Юқоридаги жиҳатларни яхши тушуниб турган баъзи кучлар Ле Пеннинг давлат тепасига келиш эҳтимолини йўққа чиқариш учун тиш-тирноқлари билан курашмоқдалар, “Миллий фронт” етакчиси сайловларда иштироки учун ўз тарғибот кампаниясини молиялаштиришда қийинчиликка учрамоқда. "Бирорта француз банки менинг сайловолди кампаниямни молиялашга рози бўлмади. Буни молия институтлари томонидан менга нисбатан амалга оширилаётган сиёсий қаршилик деб ҳисоблайман. Бу нарса мамлакатимиздаги демократия даражасини кўрсатиб турибди”, - дейди Ле Пен.

Бундай вазиятда Ле Пен хориждан молиявий кўмак истамоқда. "Бир қатор Европа, Америка, Россия банкларига ёрдам сўраб мурожаат қилдик", - деди Ле Пен. Лекин у қайси молия институтларига мурожаат қилганини очиқламади. 


Биз Twitterда