Бойлар ҳам истамайди ёҳуд Трампга берилган навбатдаги рад жавоби

Article
Америка ҳарбий разведкасининг истеъфодаги офицери, бизнесмен ва йирик сармоядор Филип Билден АҚШ Денгиз ҳарбий кучлари вазири бўлиш таклифини рад этди. Бу ҳақда Пентагон раҳбари Жеймс  Мэттис расмий маълумот берди.
"Филип Билден менга, ДҲК вазири бўлиш таклифини рад этиш қарорига келганини маълум қилди", - дейилади хабарда. Мудофаа вазири Мэттис Билденни бу лавозимга тайинланишини жуда-жуда истаётганди. Унинг номзоди АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан январь ойи охирида олға сурилганди.
Ўшанда, Трамп уни "жуда уддабурон тадбиркор " эканлигини таъкидлаб, унга топширилаётган тизимни тартибга келтириб қўйишига ишонч билдирганди.
Шундай қилиб, Трамп иккинчи бор рад жавобини олди. Бунга қадар миллиардер-сармоядор Винсент Виола Америка қуруқлик қўшинлари қўмондони – Армия вазири лавозимини эгаллашдан бош тортганди.

Биз Twitterда