Бердимуҳамедов 97,69 фоиз овоз олди, қолган саккиз номзод 2,31%ни бўлишиб олишади!

Турманистон Демократик партиясидан номзод, амалдаги давлат раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов сайловда 97,69 фоиз олган ҳолда ғалаба қозонмоқда. Мамлакат Марказий сайлов комиссияси дастлабки маълумотларни элон қилди. Унга биноан, сайловда иштирок этган 3,22 миллион фуқароларнинг 3,07 миллиони Бердимуҳамедовга овоз берган.
МСК раҳбари Гулмурат Мурадовнинг сўзларига  кўра, ҳали ҳисоблаш жараёни тўхтагани йўқ. Хориждаги дипломатик ваколатхоналардан маълумотлар келишда давом этмоқда. МСК қолган саккиз номзоднинг қанча овоз олганига ҳозирча аниқлик киритмади. 

Биз Twitterда