Бангладеш ташқи ишлар вазиридан Комиловга илтимос: 1. Виза қулайлиги, 2. тўғридан тўғри учишлар, 3. Даккада элчихона ...

 
2018 йилнинг 11 апрель куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистонда бўлиб турган Бангладеш Халқ Республикаси Ташқи ишлар давлат вазири Шаҳрияр Алам бошчилигидаги делегацияни қабул қилганди.
Бангладеш матбуотида бу учрашув тафсилотлари билан боғлиқ хабар эълон қилинди. Унга кўра, Шаҳрияр Алам Абдулазиз Комиловдан қуйидаги масалалар билан боғлиқ илтимосини баён қилган:
Бангладеш фуқаролари учун виза олиш тартибини соддалаштириш;
Ўзбекистон Ҳаво йўллари авиакомпанияси томонидан Бангладеш пойтахти Даккага тўғридан тўғри рейсларни йўлга қўйиш;
Даккада Ўзбекистоннинг элчихонасини очиш
 
 
Бангладеш матбуотида берилган манбага кўра, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Комилов “бу таклифларнинг батафсил ўрганиб чиқилишини” билдирган.
Энг қизиқарли жиҳат, Бангладешда чоп этилган материалда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири икки ўринда исми шарифи билан эмас, балки Хафизович деб берилганидир.

Биз Twitterда