АҚШнинг янги давлат котиби тайинланди

Article
Америка Қўшма Штатлар Сенати узоқ давом этган тортишмалардан сўнг Рекс Тиллерсонни АҚШ давлат котиби лавозимида иш бошлашини маъқуллади. 100 сенатордан атиги 56 тасининг овозини олишга эришган Тиллерсон 43 та сенаторнинг қарши овоз берганига қарамай, кўпчилик овоз принципига кўра АҚШ ташқи ишлар идорасини бошқариш ҳуқуқини қўлга киритди ва Оқ уйдаги Овал кабинетда қасамёд қилишга улгурди. Бу ҳақда ИНТЕРФАКС хабар қилди.
64 ёшли Тиллерсон – 2006 йилдан ҳозиргача АҚШдаги энг йирик нефт ишлаб чиқариш компанияси ExxonMobil бошқарув  кенгаши раиси сифатида иш олиб борган. 

Биз Twitterда