АҚШ қуруқлик қўшинлари қўмондони Тошкентга келиб кетди

Article

АҚШ қуруқлик қўшинлари қўмондони генерал Майкл Гаррет 13-15 декабрь кунлари ёрдамчилари ва маслаҳатчилари билан бирга Ўзбекистонда бўлди, деб хабар қилади Gazeta.uz АҚШ элчихонаси матбуот хизмати берган маълумотга асосланиб.

Майкл Гарретнинг зиёрати Ўзбекистон ҳукумати ҳамда Мудофаа вазирлиги билан хавфсизлик масалалари юзасидан ҳамкорлик доирасида амалга ошди.

АҚШ делегацияси аъзолари Мудофаа вазирлиги вакиллари қабулида бўлишди ва Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясини бориб кўришди.


Биз Twitterда