Асаднинг асосий умиди – Астана

Article

Астанада ўтказиладиган Сурия бўйича музокаралар натижаси унда қайси мухолифат вакиллари иштирок этишига боғлиқ, дея таъкидлади Сурия президенти Башар Асад Франция оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида деб ёзади ТАСС

"У ерда қайси тараф вакиллари иштирок этишини ҳамон билмаймиз. Ҳақиқий муҳолифат келадими, бундан хабаримиз йўқ. “Ҳақиқий” дегандан мен нимани назарда тутяпман? Биласизми? У Сурия ҳалқи вакилларидан иборат бўлиши керак. Саудлар, французлар ёки британияликлардан иборат бўлмаслиги керак. Айнан Сурия мухолифати келиши кутилмоқда ва Сурия муаммоларини муҳокама этамиз. Кўп нарса шунга боғлиқ",- президент сўзларини келтирмоқда Сурия миллий агентлиги САНА.

Шунингдек, у музокараларга тайёрлиги, Дамашқ томонидан ҳеч қандай ҳалақит берувчи омиллар йўқлигини таъкидлади.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Туркия раҳбари Ражаб Тайип Эрдоған билан қарама-қарши томонлар вакилларини Астанага таклиф қилиб, тинчлик музокаралари ўтказиш борасида келишиб олганини маълум қилганди. Кейинроқ айнан шу форматда Женева музокаралари давом эттирилади.

 Астанадаги учрашув 23 январда, Женевада эса 8 февралда БМТнинг Сурия бўйича махсус элчиси Стеффан де Мистура иштирокида бўлиб ўтади.

Биз Twitterда